Equator AI энг сўнгги сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда қадимги юнон файласуфларининг қиёфасини тиклади ва уларнинг видоролигини тайёрлади.
Кадрларда “Тарих” асарини ёзган юнон тарихчиси ва географи Геродотнинг “ўзидан” юнон-форс урушларининг батафсил тавсифини эшитишингиз мумкин.
Шунингдек, юнон математиги, астрономи, давлат арбоби ва файласуфи Халес ҳам видеороликдан ўрин олган.
Кейин видеороликда “Илиада” ва “Одиссея” асарлари муаллифи ҳисобланган Гомер “гапиради”.
Юнон давлат арбоби ва нотиқ Демосфен ҳам видеороликда кўриниш берган.
Аристотель шундай дейди: “Мен Платоннинг шогирди эдим, кейинроқ Александр Македонскийнинг устози бўлдим”.
Суқрот моддий неъматларни рад этиб, оддий ҳаёт кечирганини “айтади”.
Бундан ташқари, видеода Платон ва Хрисиппни ҳам эшитиш мумкин, деб хабар беради korrespondent.net.