Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Сунъий интеллект McDonald’s ошхоналарига кириб келмоқда

Сунъий интеллект McDonald’s ошхоналарига кириб келмоқда

McDonald’s ресторанларини янгилаш учун $8,5 млрд сарфлайди.

McDonald’s келаси 10 йил давомида ресторанларини янгилаш ва менюни кенгайтириш учун 8,5 миллиард доллар сармоя киритмоқчи.

Компания ресторанларда етказиб бериш буюртмаларини олиш учун махсус шкафлар ўрнатиш, болалар ўйин зоналарини кенгайтириш, ошхоналарни модернизация қилиш ва қаҳва зоналарини янгилашни режалаштирмоқда.

Менюга ҳам янги таомлар қўшилади. Оқсилга бой маҳсулотларга талаб ортиши муносабати билан грильда пиширилган товуқли сэндвич ва ролллар, тухумли газаклар ҳамда боуллар таклиф этилади.

Шунингдек, компания Google билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ArchIQ сунъий интеллект тизимини жорий этишни тезлаштиради. Тизим буюртмалардаги хатоларни камайтириш, маҳсулот захираларини бошқариш ва ходимлар иш жадвалини тузишда ёрдам беради.

McDonald’s ушбу стратегияни компания акциялари йил бошидан бери қарийб 20 фоизга арзонлагани, сотувлар ўсиши секинлашгани ва АҚШда ресторанларга ташрифлар камайгани фонида эълон қилди.

Киритилди: 08:40 24.09.2026. Ўқилди: 926 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда