Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сўнги 2 кунда Олмазор ва Тошкент туманларида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланган 35 та ҳолат аниқланди

A A A
Сўнги 2 кунда Олмазор ва Тошкент туманларида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланган 35 та ҳолат аниқланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан Тошкент шаҳри Олмазор тумани ва Тошкент вилояти Тошкент туманида тезкор назорат тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, ўтказилган назорат табирларида жами 217 та истеъмолчининг электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши ўрганилиб, шундан 17 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди. Шунингдек, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича ўрганишда 42 та истеъмолчининг 5 тасида тармоққа ўзбошимчалик билан уланганлиги маълум бўлди.

✅ Электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланган истеъмолчилар тармоқдан ажратилди. Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилинди.

Киритилди: 21:19 29.11.2023. Ўқилди: 1029 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!