Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

“Сўнгги қўнғироқ” бекор қилинмади: Вазирлик миш-мишларга расмий раддия берди

“Сўнгги қўнғироқ” бекор қилинмади: Вазирлик миш-мишларга расмий раддия берди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилиши тақиқлангани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда ушбу тадбир ўтказилиши тақиқлангани, чекловлар ўрнатилгани ҳақида турли нотўғри хабарлар тарқалмоқда. Жорий ўқув йилининг охирги куни 25 май, якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 24 май – шанба куни ўтказилиши белгиланган.

“Вазирлик шуни маълум қиладики, мактабларимизда сўнгги қўнғироқ тадбирларини кўтаринки кайфиятда, тантаналар билан ўтказиш анъанаси бу йил ҳам давом этади”, дейилади хабарда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мактаблар жамоаларини, битирувчиларни, ота-оналарни тадбирлар жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя этишга чақирди.

Киритилди: 16:35 18.05.2025. Ўқилди: 825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!