Бугун 1 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Сўнгги икки йилда Ўзбекистонда Hyundai, Kia ва Lada автомобиллари нархи қанчага ошди?

A A A
Сўнгги икки йилда Ўзбекистонда Hyundai, Kia ва Lada автомобиллари нархи қанчага ошди?

Ўзбекистонда UzAuto Motors дан ташқари бир нечта хорижий дилерлик марказлари мавжуд. Шулар орасида Kia, Lada ва Hyundai брендлари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Хўш, номлари саналган авто ишлаб чиқварувчилар автомобиллари сўнгги йил ичида қанчага қимматлашди?

Creta русумининг нархи 2020 йилнинг май ойида 245 млн сўмни ташкил қилган, 20 ой ўтиб, бу нарх 330 млн сўмга етди (85 млн сўмга қимматлашган). Sonata нархидаги ўсиш бироз камроқ, яъни у 68 млн сўмга қимматлашган ва ҳозир 402 млн сўмни ташкил этмоқда, майда у 334 млн сўм эди. Кейинги ўринда 57 млн сўмга қимматлаган Santa Fe модели турибди (аввалги нархи 595 млн сўм, ҳозиргиси эса 652 млн).

Lada

Россия ишлаб чиқарувчиси ҳам ортда қолмади ва нарх-наво борасида планкани кўтарди. 2020 йилнинг майида Niva Legend русумли автомобилни 118 млн сўмга харид қилиш мумкин бўлган, ҳозирги пайтда эса унинг нархи 162 млн, яъни 44 млн.га қимматлашган. Vesta SW Cross 136 млн сўм эди, айни пайтда унинг нархи — 167 млн сўм (31 млн сўмга қимматлашган). 159 млн сўм турган X-Ray Cross нархи бугунги кунда 184 млн сўмга етган (унинг нархи 25 млн сўмга ошган).

Kia

Жанубий Кореянинг Kia бренди автомобиллари 2021 йил августида ҳозирга қараганда бир неча ўн миллионга арзонроқ эди. Масалан, Prestige комплектациясидаги K5 нархи майда 293 млн сўмга тенг эди, ҳозир эса уни 377 млн сўмга харид қилишмоқда (нархдаги ўсиш - 84 млн сўм). Ўзбекистондаги Kia брендининг энг қиммат улови (Stinger) ўтган йилнинг августида 650 млн.га баҳоланган, бироқ январга келиб нақд 70 млн сўмга қимматлашди, уни 720 млн сўмга харид қилиш мумкин.
Carnival минивэни нархи 500 млн сўм эди, ҳозир эса 560 млн.га етган (60 млн сўмга қимматлашган). Prestige комплектациясидаги Seltos кроссовери ўтган йил августида 317 млн сўм бўлган, бироқ у ҳам қимматлашмай қолмади. Унинг нархи , 28 млн.га ошди ва ҳозир 335 млн.ни ташкил этмоқда.

Аввалроқ биз Kia Ўзбекистонда K5 ва Seltos моделлари нархини оширгани ҳақида хабар берган эдик.

Киритилди: 20:39 05.02.2022. Ўқилди: 9581 марта. Фикрлар сони: 16 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!