Бугун 19 март, 2024 йил, сешанба

O'ZB

ЦУМ ёнидаги аянчли ҳолатни "ГАИ" ҳам эплай олмаяпти

ЦУМ ёнидаги аянчли ҳолатни "ГАИ" ҳам эплай олмаяпти

“Тошкент универмаги” (халқ тилида ЦУМ) шоҳбекатига кирувчи автобус ҳайдовчилари енгил машиналарнинг шоҳбекатни "эгаллаб олганидан" (суратда) анчадан буён азият чекмоқда, деб ёзмоқда “Тошшаҳартрансхизмат”.

Масалан, 12 ноябрь куни “Тошшаҳартрансхизмат” ходимлари шоҳбекат ҳудудида енгил автомобилларнинг автобуслар ҳаракатига ҳалақит бераётгани, муаммони бартараф этишга ёрдам беришларини сўраб, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига мурожаат қилган. Инспекторлар қисқа муддатда бу ердаги сунъий тирбандликни тарқатиб кетишган.

Аммо орадан 10 дақиқа ўтмай, яна “эски ҳаммом эски тос”, шоҳбекат хусусий енгил автомобилларнинг турар жойига айланиб улгурган.

Киритилди: 14:30 13.11.2019. Ўқилди: 4195 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!