Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Судланувчи томонидан етказилган зарар қопланганлиги сабабли суд ҳукми ўзгартирилди

Судланувчи томонидан етказилган зарар қопланганлиги сабабли суд ҳукми ўзгартирилди

Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг 2018 йил 25 декабрдаги ҳукмига кўра, Т. Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 28,211-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида, 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.

Ҳукм қонуний кучга киргач, судланувчи Т.дан давлат фойдасига 12.930.965 сўм, жабрланувчи Ф. фойдасига 5.000.000 сўм ундириш белгиланган.

Суднинг ҳукмига кўра, судланган Т. 2017 йилнинг сентябрь ойида Ф.ни алдаб, унга гуёки Ғиждувон туман ҳокимиятидаги танишлари ва туман ҳокимининг ўринбосари орқали Ғиждувон туманидаги Марказий касалхонаси ёнидан ижтимоий дорихона қуриш учун ер майдони олиб бериши мумкинлиги, бунинг учун ушбу танишига 3.000.000 сўм нақд пул бериши лозимлигини маълум қилиб, Ф.ни бунга ишонтириб ва пора беришга далолат қилиб, шу куни фирибгарлик йўли билан Ғиждувон туман ДСИнинг 3-қаватида жойлашган хизмат хонасида Ф.дан 3.000.000 сўм олган.

Шунингдек, Т. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2018 йилнинг тахминан февраль-март ойларида Ф.га Ғиждувон туманидаги Марказий касалхонаси ёнидан ижтимоий дорихона қуриш учун ер майдони ажратиш масаласи ҳал бўлмаётганлиги, шуни ҳал этиш учун ҳоким ўринбосарига пул бериши кераклигини айтиб, уни бунга ишонтириб ва ишончини суиистеъмол қилган ҳолда пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан Ф.дан Ғиждувон туман ДСИнинг 3-қаватида жойлашган хизмат хонасида 750.00 сўм пулларини қўлга киритган.

Худди шундай, Т. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2018 йил 10 май куни Ф.га уни Ғиждувон туманидаги Қизил ярим ой жамиятининг ижрочи директори вазифасидан Бухоро вилоят қизил ярим ой жамияти раҳбари ишдан озод қилмоқчи эканлигини, ишдан бўшатилган тақдирда Ғиждувон туманидаги Марказий касалхонаси ёнидан ижтимоий дорихона қуриш учун ер майдони ажратиш масаласини ҳал қилаолмаслигини, шу сабабли вилоят раҳбарига 300 АҚШ доллари бериш орқали ўз иш ўрнида қолиши ва унга ер масаласини ҳал қилиши мумкинлигини билдириб, Ф.ни бунга ишонтириб ва ишончини суиистеъмол қилган ҳолда пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан ундан 2.407.749 сўмга тенг бўлган 300 АҚШ долларини қўлга киритган.

Т. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2018 йил май ойининг охирларида Ф.га Ғиждувон туманидаги Қизил ярим ой жамиятида ижрочи директор вазифаси ишлаб келиб, камомадга йўл қуйганлигини билдириб, Ф.ни алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, камомадни қоплаши учун деб, АТ “Агро банк” Ғиждувон туман бўлими олдида Ф.ни 5.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Бундан ташқари, Т. ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2018 йил январь ойи бошларидан февраль ойининг охирларига қадар бўлган вақт давомида ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида фуқаро К.нинг ишончига кириб, унга Ғиждувон туман ҳокимиятидаги танишлари ва туман ҳокими ўринбосари орқали, яъни ушбу танишларига 2.000 АҚШ доллари бериш йўли билан унга Ғиждувон тумани марказидаги сайлгоҳи ичидан сартарошхона қуриш учун 8 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, пора беришга қизиқтирган ҳолда алдаб, Ғиждувон туман 21-аср кўчасида жойлашган Ғиждувон туман ДСИ биносида К.дан жами 9.773.216 сўмга тенг бўлган 1.200 АҚШ долларини қўлга киритиб, ўзига билдирилган ишончни суиистеъмол қилиб, олган пулларини ўз манфаатлари йўлида сарфлаб, такроран фирибгарлик ва пора беришга далолат қилиш жиноятларини содир қилган.

Биринчи босқич суди, Т.нинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилган ва жиноят оқибатида етказилган зарар қопланмагани сабабли унга нисбатан у айбланаётган моддалар санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш хусусида тўғри хулосага келган.

Иш ҳужжатларига илова қилинган Мажбурий ижро бюроси Ғиждувон туман бўлимининг 2019 йил 18 январдаги 269, 285-сонли хатларига кўра, судланувчи Т.дан давлат фойдасига 12.930.965 сўм, жабрланувчи Ф. фойдасига 5.000.000 сўм ундирилиб, шу ҳақидаги ижро ҳужжатларининг ижроси тўлиқ таъминланганлиги қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 5-қисми талабига мувофиқ, фирибгарлик жинояти оқибатида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг тўққизинчи бандига асосан, судлар мазкур тоифадаги ишлар бўйича моддий зарар қайси судлов босқичида қопланганлигидан қатъи назар озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган шахсларга нисбатан жазо турини ўзгартириш масаласини дарҳол ҳал этишлари лозим.

Шу боис, судлов ҳайъати, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлигини ҳамда ишдаги жазони енгиллаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олган ҳолда, ЖКнинг нормаларига ва Олий суд Пленуми қароридаги тушунтиришларга асосланиб, суд ҳукми ўзгартирилиб, судланганга нисбатан ЖКнинг 45,57,59,61,62-моддалари тартибида озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

 

КСҲ-4-04/44-19-сонли ажрими

Жиноят ишлари бўйича

Бухоро вилоят суди раисининг

ўринбосари А.Шайдоев

Киритилди: 12:05 20.11.2019. Ўқилди: 1232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!