Суданнинг Омдурман шаҳридаги бозорнинг ўққа тутилиши оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Хартум вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси.
“Омдурман халқ бозори савдогарлари орасидан 34 киши ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлди”, — дея департамент маълумотларига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.
Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам борлиги айтилмоқда.