Судан фуқаро авиацияси бошқармаси мамлакат ҳаво ҳудудида парвозларга қўйилган чекловларни узайтиришга қарор қилди. Чекловлар 31 июлгача давом этади.
Бу ҳақда Al Arabia Хартум халқаро аэропортига таяниб хабар бермоқда.
Истиснолар гуманитар ёрдам ва эвакуация рейслари билан парвозлар учун амал қилади.
22 апрел куни беқарор вазият туфайли парвозларга чекловлар жорий этилган эди.