Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Судан армияси Ал-Фашир шаҳридаги мудофаа операциясида Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари қўмондонини йўқ қилди

Судан армияси Ал-Фашир шаҳридаги мудофаа операциясида Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари қўмондонини йўқ қилди

Судан армияси 14 июнь куни Шимолий Дарфур маркази Ал-Фашир шаҳрида мудофаа операцияси ўтказиши жараёнида мухолиф Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари қўмондони ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб, Al Jazeera нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Судан армиясига қарши қуролли ҳаракатларда фаол қатнашган Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари қўмондони Али Ёқуб Жибрил махсус операцияда ўлдирилган. Қўмондон 14 июнь куни Судан армияси қисмларини Ал-Фаширдан суриб чиқаришга тайёргарлик кўраётган бўлган.

Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари расмийлари қўмондоннинг ўлдирилиши борасида ҳеч қандай маълумот бермаган. Шимолий Дарфурдаги жанглар давом этаётгани билдирилган.

Суданнинг бир қатор расмийлари мамлакат армияси сўнгги икки кунда мухолифат кучлари ҳужумини муваффақиятли қайтарганини ёзган. Шимолий Дарфурда қўллаб-қувватлаш кучлари ўз позицияларини йўқотаётгани маълум қилинган.

Судандаги можаро 2023 йилнинг апрель ойида Абдул Фаттоҳ ал-Бурҳон бошчилигидаги Судан Қуролли кучлари (SAF) ва генерал Муҳаммад Ҳамдан Дагалога содиқ Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари ўртасида бошланган эди. Ҳукуматнинг икки ҳарбий тузилмани бирлаштиришга уриниши улар ўртасида душманлик кайфияти пайдо бўлиши ҳамда кескинлик юзага келишига олиб келган.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Судандаги зўравонликлар камида 14 000 кишининг ҳаётига зомин бўлган. 10 миллиондан ортиқ одам бошпанасиз қолган. Мамлакатнинг 756 минг фуқароси озиқ-овқат танқислиги шароитида яшамоқда.

Ҳозирда фаол жанглар кетаётган Шимолий Дарфур вилояти маркази Ал-Фашир шаҳри Судан армиясининг сўнгги таянчи ҳисобланади. Ушбу шаҳарда, айрим манбаларга кўра, 1,8 миллион киши тўпланган. Халқаро ташкилотлар агар Судан армияси қуласа, Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари мамлакатда этник тозалаш амалга ошириши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Киритилди: 11:18 15.06.2024. Ўқилди: 983 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!