Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Столтенберг Германияга маслаҳат берди

Столтенберг Германияга маслаҳат берди

Берлин мудофаа харажатларини совуқ уруш даражасига ошириши керак.

Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Funke гуруҳи газеталарига берган интервьюсида маълум қилди.

“Совуқ уруш даврида, Германия канцлери Конрад Аденауер (1949–1963) ёки канцлер Вилли Брандт (1969–1974) ҳукмронлик қилганда, мудофаа харажатлари иқтисодий самарадорликнинг 3-4 фоизини ташкил қилган. Ҳозир буни яна шундай қилиш керак”, деди Столтенберг.

Қайд этилишича, Берлин 2024 йилдан бошлаб ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини мудофаага сарфлашни режалаштирмоқда.

Киритилди: 10:50 17.09.2023. Ўқилди: 2047 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!