Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Столтенберг: Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўя олмаймиз

Столтенберг: Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўя олмаймиз

Бухарестда НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари иштирокида икки кунлик саммит ўтказилмоқда. Журналистлар билан суҳбатда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россия тинч аҳолига зарар етказиш мақсадида Украинанинг энергия инфратузилмаларига зарба беришда давом этиши эҳтимоли борлигини маълум қилди.

"Буни қиш арафасида қилиш билан Путин Украина билан урушда қишдан қурол сифатида фойдаланишга ҳаракат қилмоқда", — дейди Столтенберг.

Россия агрессиясига жавобан НАТО Болтиқбўйидан Қора денгизгача бўлган ҳудудда ўз иштирокини кучайтириб, жумладан, Руминияда ҳам янги жанговор гуруҳларни яратмоқда.

"Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўя олмаймиз. Акс ҳолда бу бутун дунё бўйлаб авторитар ҳукмдорларга ҳарбий куч ёрдамида ўз мақсадларига эриша олишини кўрсатади ва бу дунёни ҳаммамиз учун янада хавфлироқ қилади. Шу сабабли, Украинани қўллаб-қувватлаш ўз хавфсизлигимиз манфаатлари доирасига киради", — дея таъкидлади НАТО Бош котиби.

Киритилди: 06:09 29.11.2022. Ўқилди: 2910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!