НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, альянс келаси йил баҳорида Украинадаги можаронинг кескинлашувидан хавотирда.
“Урушлардаги воқеалар ривожини башорат қилиш қийин... Ҳозир биз Россия келаси баҳорда катта ҳужумни бошлаши учун кучларни қайта тўплаш, қайта тиклаш учун ҳаракатларни қисқа муддатга тўхтатиб қўйишга уринаётганини кўряпмиз”, деди у. Унинг сўзларини РИА Новости келтирмоқда.
Столтенбергнинг таъкидлашича, НАТО Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиш ниятида, чунки Россиянинг ғалабаси алянс учун “жиддий” оқибатларга олиб келади ва НАТОни “кўпроқ заифроқ” қилади.