Россия президенти Владимир Путиннинг инаугурация маросимида иштирок этган актёр Стивен Сигал Sky News журналисти билан мулоқот қилмади ва унинг саволларини аҳмоқона деб атади.
"Жаноб Сигал, нима учун Владимир Путинни қўллаб-қувватлайсиз?" — деб сўради британиялик журналист.
Сигал бунга жавобан "бундай аҳмоқона саволларга жавоб бера олмаслигини" айтди.
“Мен бундай аҳмоқона саволларга жавоб бера олмайман. Кечирасиз...”, деди Сигал.