Бугун 14 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Стармер тарихдаги энг номақбул Британия бош вазири деб топилди

Стармер тарихдаги энг номақбул Британия бош вазири деб топилди

Буюк Британия бош вазири Кей Стармернинг рейтинг кўрсаткичи рекорд даражада пасайди, деб хабар берди Sky News Ipsos тадқиқот компаниясига таяниб.

Сўров натижаларга кўра, Британия фуқароларининг атиги 13 фоизи Стармернинг бош вазир сифатидаги фаолиятини маъқуллади. Шу билан бирга, аҳолининг 79 фоизи унинг ишини салбий баҳолаган. Жорий бош вазирнинг умумий маъқуллаш кўрсаткичи –66 фоизни ташкил этди. Бу натижа сўров тарихидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Стармернинг рейтинги мамлакатнинг собиқ бош вазирлари Риши Сунак (2024 йил апрель) ва сэр Жон Майор (1994 йил август) қайд этган рекордни янгилади. Уларнинг ҳар бири учун салбий кўрсаткич –59 фоизни ташкил этган эди.

Сўров натижаларини шарҳлар экан, Стармер The Sunday Times нашрига берган интервьюсида “тўлқинни ўзгартириш” ниятида эканини таъкидлади.

— «Бу бизнинг замонимиз кураши ва унда барчамиз бирга бўлишимиз керак. Бизда ўзимизни ўрганишга ҳам, руҳни излашга ҳам вақт йўқ», — деди Британия бош вазири.

Киритилди: 14:28 28.09.2025. Ўқилди: 812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!