Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сценарий: Путинни лавозимида қолдириш режалари ўйланмоқда

Сценарий: Путинни лавозимида қолдириш режалари ўйланмоқда

Россия Президенти администрациясида Владимир Путиннинг лавозимида имкон қадар узоқроқ муддат қолиши имконини берувчи турли сценарийлар кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Bloombergга таяниб, РБК хабар берди.

Сценарийлардан бири Беларусь билан қўшилиб, янги давлат ташкил этиш дея тахмин қилинмоқда. Янги давлатни Путин бошқаради, бу эса президентлик муддати чегараланиши билан боғлиқ конституцион чекловларни четлаб ўтиш имконини беради.

Политолог ва президент администрацияси собиқ ходими Андрей Колядиннинг агентликка маълум қилишича, Кремлда ҳозирги кунда Қозоғистонда юз бераётган ҳолатга ўхшаш сценарий ҳам фаол муҳокама қилинган.

Киритилди: 15:30 21.03.2019. Ўқилди: 2582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!