збекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичи доирасидаги Эрон ва БААга қарши ўйинларни бош мураббийсиз ўтказади.
ЎФа матбуот хизмати ёзишича, Сречко Катанец саломатлиги ёмонлашгани боис шифокорлар тавсиясига кўра йиғинда қатнашмайдиган бўлди. Бўлажак беллашувларга жамоани бош мураббийнинг ёрдамчилари Алеиш Чех ва Владо Радманович тайёрлашади.
Маълумот учун, словениялик мутахассис билан бундай ҳолат учинчи бор кузатиляпти.
Ўзбекистон 10 октябр куни Эронни, 15 октябрда БААни қабул қилади.
Аввалроқ терма жамоа устози Сречко Катанец "Агар учинчи марта терма жамоани соғлиғим туфайли тарк этсам, бошқа қайтиб келмайман", деган эди.