Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Сребреница қатлиомининг 35 қурбони 23 йилдан кейин дафн этилмоқда

A A A
Сребреница қатлиомининг 35 қурбони 23 йилдан кейин дафн этилмоқда

11 июль куни Сребреницада бундан 23 йил аввал серблар томонидан ўлдирилган 35 мусулмон дафн этилади, дея хабар бермоқда “Анадолу”.

Уларнинг хоки Потачари ёдгорлик қабристонига кўмилади.

Қурбонлардан энг ёши 16 ёшар Восид Ибрич, ёки энг каттаси эса 71 ёшли Саҳин Халиловичдир. Қурбонлар орасида ўрмонда эри билан қочаётиб қўлга тушган ва 6 ойлик ҳомиласи бўлишига қарамай ўлдирилган Рамзия Дудич ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Сребреницадаги қатлиом Югославиядаги 1991-1995 йилларда бўлиб ўтган урушда содир этилган эди. Ўшанда БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши 1993 йили Сребреница анклавини хавфсизлик ҳудуди деб эълон қилган. 1995 йили 11 июл куни эса ўша ерни босниялик сербларнинг армияси босиб олади ва 13 ёшдан 77 ёшгача бўлган 7000—8000га яқин қуролсиз босниялик мусулмонларни қатл қилишади. Кейинчалик Халқаро трибунал ўша қатлиомда иштирок этган Дражен Эрдемовични 5 йилга озодликдан махрум қилади. Дражен Эрдемович уч ярим йилдан сўнг озодликка чиққан... Бошқа қотиллар ҳам шу тариқа жазоланишган...

2003 йили тинч аҳолини оммавий қатли маъсулиятини Серблар Боснияси ва Герцеговина ҳукумати ҳам расмий равишда тан олган. 2010 йили эса Сербия парламенти ҳам хунрезликни қоралаб чиққан.

2007 йили эса Халқаро трибунал Серблар ҳаракатини "геноцид жинояти" деб тавсифлаган. 2009 йили эса Европа парламенти 11 июлни "Сребреницадаги геноцидни хотирлаш куни" деб эълон қилган.

2015 йили июлда Буюк Британия ташаббуси билан БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши 1995 йилдаги Сребреницадаги қатлиомни геноцид деб тан олиш бўйича резолюция лойиҳасини тақдим қилди. Бироқ, бу 8000 мингдан ошиқ мусулмонлар қатлиомини геноцид деб тан олувчи резолюцияни қабул қилишига Россия йўл бермади ва у вето ҳуқуқидан фойдаланди.

Ҳозирга қадар Сребреницадаги қатлиом қурбонларидан 6 минг 575 нафарининг шахси аниқланиб, хоки дафн этилди. Мингдан ортиқ қурбоннинг жасади шу пайтгача топилмаган. 

Manba: azon.uz

Киритилди: 19:05 09.07.2018. Ўқилди: 1373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар