Якшанба, 8 июль куни Тошкент шаҳрида спиртли ичимлик дастидан бир фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотга кўра, Чилонзор туманида яшовчи Р.Жалилов (исми ўзгартирилган) шу даҳада яшаган таниши О.Болтиев (исми ўзгартирилган) ни уйида бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган.
Сўнгра икки маст фуқаролар ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида Р.Жалилов О.Болтиевнинг бўйин қисмига шиша синиғи билан уриб жароҳат етказган. Натижада О.Болтиев воқеа жойида вафот этган. Р.Жалилов ушланган.
Manba: qalampir.uz