Сўнгги икки кун ичида Ғазо секторида саккиз нафар фаластинлик совуқдан ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Қатарнинг “Ал Жазеера” телеканали маълум қилди, деб ёзади “Репорт” ТАССъга таяниб.
Ғазонинг соғлиқни сақлаш вакилининг сўзларига кўра, анклавда еттинчи чақалоқ совуқдан вафот этган ва қурбонлар сони саккиз нафарга етган.
Ўз навбатида, Фаластиннинг WАФА ахборот агентлиги Ғазо фуқаролик мудофааси департаментига таяниб, кучли ёмғирлар ўн минглаб ички кўчирилган оилаларнинг аҳволини ёмонлаштирганини хабар қилмоқда.
Тошқин оқибатида 1500 дан ортиқ чодир сув остида қолган.