Ўзбекистонда солиқ қарзи 100 миллион сўмдан юқори қурилиш корхоналари сони 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, 1 243 тага етди.
Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, уларнинг жами қарзи 1,3 триллион сўмни ташкил этди. Шундан 522,5 миллиард сўми, яъни 38,7 фоизи солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Булар:
- Tash Building МЧЖ — 107 млрд сўм;
- “Кўприкқурилиш” АЖ — 81,9 млрд сўм;
- Aziya Invest Favori МЧЖ — 73,7 млрд сўм;
- “Автосаноат-Инжиниринг” МЧЖ — 63,4 млрд сўм;
- “Таъмирлаш қурилиш сервис” МЧЖ — 50,4 млрд сўм;
- “Ёрқин садаф фасли” МЧЖ — 40,8 млрд сўм;
- DM Aj BK Natek — 32,7 млрд сўм;
- Argo Asia Trade Servis МЧЖ — 31,5 млрд сўм;
- Grand Road Ташкент МЧЖ — 22,8 млрд сўм;
- “Обод дастур-қурилиш” МЧЖ — 18,3 млрд сўм.