Солиқ тўловчи фаолияти амалга ошириладиган жойда барча турдаги текширувларни ўтказишда ДСХО видеотасвирга олади, дейди "norma.uz". Далилларни қайд этишнинг бундай усули муҳокама учун эълон қилинган Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг лойиҳасида назарда тутилган (ID-10194). Уни батафсил кўриб чиқамиз.
Бу кимга дахл қилади?
Агар объектларингизни видеотасвирга олишга қонуний тақиқ бўлмаса, сизни ҳам тасвирга олишади. Бир томондан НҲҲ лойиҳасида олинган маълумотлар солиқ сирига оид бўлади (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно) ҳамда махсус режим бўйича сақланиши ва фойдаланилиши лозим дейилади. Бошқа томондан – янги Солиқ кодекси лойиҳасига мувофиқ қуйидаги маълумотлар солиқ сирига кирмайди: