Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Солиқ қўмитаси икки банкни расман огоҳлантирди

Солиқ қўмитаси икки банкни расман огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқларда тўлов топшириқномаларини юборишда муаммолар юзага келаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Шу муносабат билан қуйидагилар маълум қилинади.

Жорий йилнинг сентябрь ойида айрим тижорат банклари янги ахборот тизимидан фойдаланишга ўтган ва бу ҳақда Солиқ қўмитасини хабардор қилмаган.

Банк дастурчилари янги тизимга ўзгартиришлар киритаётгани сабабли, баъзи тўлов топшириқномалари бажарилмаган.

Масалан, шу ой бошидан Тенге банк 2 439 та топшириқномадан 413 тасини ва Капиталбанк 4 287 та топшириқномадан 740 тасини бажармасдан қайтарган.

Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан мажбуриятларини ўз вақтида бажармаётган ҳар иккала банк камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва бунинг учун Солиқ кодексида белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида расман огоҳлантирилди.

Киритилди: 13:50 19.09.2024. Ўқилди: 1030 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!