Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Солиқ қарзи ва "темир от"нинг жарима майдонида қолиши

Солиқ қарзи ва "темир от"нинг жарима майдонида қолиши

Бизнинг иқтисодиётимизнинг пойдевори – солиқлар! Ҳар бир корхонанинг давлатга хизмати, унинг бунёдкорлик ва ривожланишдаги улуши солиқлар орқали кўринади. Аммо, афсуски, ҳамма ҳам бу муҳим мажбуриятни англамайди.

Ана шундай эътиборсизлик қарздор "ҚМИ"МЧЖда жиддий муаммоларни келтириб чиқарди.

Жамиятнинг давлатга 1 миллиард 200 миллион сўмлик солиқ қарзи борлиги аниқланди. Бу катта рақам, албатта, жиддий чораларни талаб қилди.

Қонун ҳамма учун тенг! Мажбурий ижро бюроси ходимлари қарздорнинг мулкини хатлаб, жарима майдонига киритишга ҳақли. Шу тартибда, "ҚМИ"МЧЖга тегишли SD 300 русумли техникаси ҳам жарима майдонига "меҳмон" бўлиб кирди.

Бу – қарздорликни ундириш ва қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги мажбурий қадам.

Киритилди: 10:17 16.10.2025. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!