Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Соғлиқ учун хавфли меваларни биласизми?

Соғлиқ учун хавфли меваларни биласизми?

Баъзи ҳолларда мевалар, ҳатто қандли диабет касаллигига ҳам сабаб бўлиши мумкин, дейишади диетолог шифокорлар.

Уларнинг сўзларига кўра, асосий хавф бу ширин меваларнинг таркибида бўлган фруктозадир. Ушбу полисахаридни ҳаддан кўп истеъмол қилиш қондаги холестерин миқдорининг ошишига, заҳарли висцерал ёғ ҳосил бўлишига ва моддалар алмашинуви бузилишига олиб келади.

Аввало, пишиб етилган ва юмшоқ мевалардан сақланиш керак: улар таркибида энг кўп миқдордаги фруктоза мавжуд. Бу қандай мева эканлиги муҳим эмас: агар у жуда юмшоқ бўлса. Шунингдек, таркибида шарбати кам бўлган қаттиқ меваларни кўпроқ тановул қилиш керак.

Шифокорларнинг таъкидлашича, танага ғайритабиий, ҳатто қаттиқ бўлган экзотик мевалардан фойдаланиш аллергик реакцияларга олиб келиши мумкин. Шу маънода, унинг сўзларига кўра, киви, ананас, банан ва манго ейилиши лозим мевалар орасида охирги ўринларда туриши лозим.

Диетологлар шунингдек, организмда ферментацияни кўпайишига олиб келадиган мевалар, масалан, цитрус меваларни кўп ейишни тавсия этмайди. Худди шу хоссалар кўплаб меваларда: узум ва қора смородинада ҳам бор.

Ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолари бўлган кишилар мева ва резаворлардан воз кечишлари керак. Уларга ҳафтада иккитадан кўп олма ва битта қаттиқ нок истеъмол қилишни маслаҳат берилади. Қора смородина ўрнига улар учун қизилини танлаш яхшироқ. Оз миқдордаги хурмо ҳам зарар етказмайди.

Ушбу қоидалардан деярли ягона истисно сифатида таркибида кўп миқдорда С витамини, биофлавоноидлари ва пектин бўлган лимонни ҳисобланади. Бироқ, ошқозонида ишқорлилиги кўп бўлган одамлар бу мевадан эҳтиёт бўлишлари керак.

Киритилди: 19:15 01.03.2021. Ўқилди: 3281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!