Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Содир бўлган воқеа - «қонли теракт»,- Путин

Содир бўлган воқеа - «қонли теракт»,- Путин

Россия президенти Владимир Путин Москва яқинидаги Красногорскдаги Crocus City Hall концерт залида юз берган воқеани «қонли» ва «ваҳший» теракт деб атади.

«Биз нафақат эҳтиёткорлик билан, беҳаё режалаштирилган террорчилик ҳужумига, балки тинч, ҳимоясиз одамларнинг тайёр ва уюштирилган оммавий қотиллигига дуч келаётганимиз аллақачон аён. Жиноятчилар совуққонлик билан ва мақсадли равишда фашистлар босиб олинган ҳудудларда қатлиомлар уюштирганидек, фуқароларимизни, фарзандларимизни ўлдиришга, аниқ масофадан туриб ўққа тутишга киришди», — деди Путин телемурожаатида.

Путиннинг қайд этишича, Россия махсус хизматлари террорчиларнинг шерикларини аниқлаш устида ишламоқда, тергов эса терактнинг барча тафсилотларини аниқлаш учун ҳамма нарсани қилади.

«Ушбу жиноятни тергов қилиш ва тезкор-қидирув тадбирлари натижаларига келсак, ҳозирда қуйидагиларни айтишимиз мумкин. Терактнинг тўрт нафар бевосита айбдори, одамларни отиб ўлдирганларнинг барчаси топилиб, қўлга олинди. Улар яширинишга уриниб, Украина томон ҳаракатланишган, дастлабки маълумотларга кўра, улар учун Украина томонида давлат чегарасини кесиб ўтиш учун ойна тайёрланган. Жами 11 киши ҳибсга олинди», — деди Путин.

Киритилди: 23:06 23.03.2024. Ўқилди: 2440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!