Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сочида ўтказилган МДҲ туризм вазирлари кенгаши йиғилиши иштирокчиларига Ўзбекистоннинг сайёҳлик соҳасидаги ислоҳотлари ҳақида маълумот берилди

Сочида ўтказилган МДҲ туризм вазирлари кенгаши йиғилиши иштирокчиларига Ўзбекистоннинг сайёҳлик соҳасидаги ислоҳотлари ҳақида маълумот берилди

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Туризм вазирлари кенгашининг Сочи шаҳрида ўтказилган йиғилишида Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев иштирокчиларни Ўзбекистоннинг сайёҳлик соҳасидаги ислоҳотлар билан таништирди.
Ўзбекистонда туризм барқарор тараққиёт ва иқтисодий ўсишнинг муҳим омили бўлиб қолгани, “яшил” туризмни жорий этиш, соҳани рақамлаштириш, қишлоқ, тиббиёт ва гастрономик туризмни ривожлантириш, ички йўналишларни, экологик ташаббусларни ва рақамли хизматларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.



Йиғилишда МДҲнинг туризм таълими соҳасидаги таянч ташкилоти бўлмиш Самарқанддаги Туризм ва маданий мерос халқаро университети фаолиятига оид масалалар муҳокама этилди.



Йиғилиш якунида 2025-2026 йилларни МДҲДА Тоғ туризми йили деб эълон қилиш, давлатлараро сайёҳлик йўналишларини кенгайтириш ҳамда “Ҳамдўстликнинг қимматбаҳо маржони” ва “МДҲ Травел Ҳуб” каби қўшма лойиҳаларни ривожлантириш бўйича ташаббуслар қўллаб-қувватланди.



Бундан ташқари, сайёҳлар учун МДҲнинг ягона рақамли платформасини яратиш ҳамда туризм соҳасидаги таҳлилий ва статистик маълумотларни юритиш бўйича таклифлар маъқулланди.



Кенгаш йиғилиши доирасида МДҲ туризм соҳаси вакиллари иштирокида Евроосиё тоғ курортлари алянсининг барқарор ривожланиши бўйича экспертлар кенгаши, МДҲГА аъзо давлатларнинг туризм масалалари юзасидан бизнес-мулоқоти ва бошқа тадбирлар ўтказилди.

Киритилди: 21:04 29.05.2025. Ўқилди: 581 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!