"Aрцах – бу "ҳамма нарса", Пашинян – бу "ҳамма нарса". Aрманистон таслим бўлди. Aлиев ва Эрдўған ўзларининг барча вазифаларини бажардилар. Бу ҳақда Донецк Халқ Республикаси собиқ мудофаа вазири Игор Гиркин (Стрелков) ўзининг "ВКонтакте" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
Гиркин Россия Федерацияси Aрманистон олдидаги иттифоқчилик мажбуриятларини бажаришдан қочиши керак бўлган "айёр режалар"нинг мавжудлиги ҳақидаги тахминлари нотўғри бўлиб чиққанлигини тан олди. Унинг сўзларига кўра, Владимир Путин расмий иттифоқдошини шу қадар ошкора сотдики, бу Путиндан самимийликни кутганлар учун калтак бўлди.
Игор Гиркин бошиданоқ Россия Федерациясининг Aрманистон томонидаги урушда қатнашишига қарши бўлганини таъкидлади, аммо Москва "қандайдир тарзда билвосита, аммо қандайдир тарзда самарали равишда арманиларга ёрдам беради", деб умид қилганди. “Браво, Владимир Владимирович! Энди ўзларининг мағлубиятларида айблаш учун арманларда кимдир бор. Яна бир даҳшатли хиёнат..." – деб ёзган Гиркин.
Унинг таъкидлашича, энди Россия яна бир қайноқ нуқтага эга бўлиб, у ерда қимматбаҳо ҳарбий контингентни сақлаши керак, бу эса Туркия билан муносабатлар ёмонлашиши мумкин бўлган тақдирда хавф остида бўлади. Игор Гиркин, шунингдек, Aрманистон қўшинлари улар назорати остида бўлган ҳудудларни тарк этган тақдирда ҳам Озарбайжон ўз мажбуриятларини бажармаслигига ишонмоқда.
Маълумот учун, 9 ноябрь куни Озарбайжон ва Россия Президентлари Илҳом Aлиев ва Владимир Путин, Aрманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ можароси зонасидаги барча ҳарбий ҳаракатларнинг тўлиқ тўхтатилиши тўғрисида баёнот имзоладилар.