Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг ҳашаматли уйи 10 млрд сўмга сотувга қўйилди

Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг ҳашаматли уйи 10 млрд сўмга сотувга қўйилди

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган уйи кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Собиқ бош прокурорнинг уйи 10 007 940 000 сўм (ўн миллиард етти миллион тўққиз юз қирқ минг сўм) бошланғич нарх билан очиқ савдога чиқарилган. Маълумотларга кўра, ҳашаматли уй собиқ бош прокурорнинг рафиқаси номида бўлган.

Рашид Қодиров 2019 йил июнь ойида 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима билан жазоланган эди. У пора беришга далолат қилиш, фирибгарлик, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган эди.

 

Киритилди: 08:23 19.11.2019. Ўқилди: 7552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!