Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Смартфон бозорида 2026 йилда тарихий пасайиш кутилмоқда

Смартфон бозорида  2026 йилда тарихий пасайиш кутилмоқда

2026 йилда глобал смартфон бозори ўз тарихидаги энг катта инқирозни бошдан кечиради.

Бу ҳақда "International Data Corporation" (IDC) томонидан эълон қилинган ҳисоботда маълум қилинди. Таҳлилчиларнинг прогнозларига кўра, 2026 йилда дунё бўйлаб смартфон етказиб бериш ҳажми йиллик ҳисобда 12,9 фоизга камайиб, 1,1 миллиард донани ташкил этади.

"Биз шунчаки вақтинчалик пасайишни эмас, балки тезкор хотира (RAM) етказиб бериш занжирида юзага келган ва истеъмол электроникаси саноатининг барча сегментларига тўлқин каби тарқалаётган "цунами" типидаги шокни кузатмоқдамиз", — дея вазиятни тасвирлади IDC вакили Франсиско Жеронимо.

Ҳозирги вақтда сунъий интеллект технологиялари шиддат билан ривожланаётгани сабабли, тезкор хотираларга (RAM) бўлган талаб ҳаддан ташқари ортиб кетган.

IDC мутахассислари бозордаги пасайиш компонентларнинг юқори нархлари туфайли юзага келган RAM инқирози билан боғлиқ бўлишини таъкидладилар. Тадқиқотлар бўйича бош директор Набил Попалнинг билдиришича, хотира инқирози шунчаки вақтинчалик пасайишга эмас, балки бутун бозорнинг таркибий жиҳатдан қайта қурилишига олиб келади.

Киритилди: 23:44 27.02.2026. Ўқилди: 202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!