Словакия ҳукумати 2024 йил охиригача Россиядан Украина ҳудуди орқали газ етказиб беришни давом эттиришга имкон берадиган келишувга эришишга умид қилмоқда.
Бу ҳақда Bloomberg бош вазир ўринбосари ва иқтисодиёт вазири Денис Сакова маълум қилди.
"Биз музокараларни шу йил охиригача якунламоқчимиз. Умид қиламанки, биз уларни тугатамиз, лекин бу бошқа ҳамкорларга ҳам боғлиқ," - деди у.
Сакованинг аниқлик киритишича, гап йилига 15 миллиард куб метр газ етказиб бериш ҳақида кетмоқда. Унинг сўзларига кўра, музокаралар Братиславанинг бир нечта шериклари билан олиб борилмоқда.