Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

“Skoda” ва "Nissan" автомашиналари жарима майдонига қўйилди

A A A
“Skoda” ва "Nissan" автомашиналари жарима майдонига қўйилди

Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг ажримига асосан ундирувчи “InFinBank” АТБ фойдасига қарздор И.Ш. га тегишли бўлган “SKODA KODIAQ STYLE” автотранспорт воситасини жарима майдонига қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Сергели туман бўлими давлат ижрочиси Д.Фахриддинов томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорнинг автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига қўйилиши таъминланди.

Яхши биламизки, Бюро органлари томонидан солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтказилаётган тадбирларда ўз зиммаларидаги мажбуриятини унутиб қўйган тадбиркорлар мулкларининг хатланишига ҳам тўғри келмоқда.

Жумладан, ўтказилган тадбирда қарздор корхонанинг қидирувда бўлган "Nissan" русумли автотранспорт воситаси хатланиши таъминланди.

Киритилди: 19:18 06.12.2023. Ўқилди: 1520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!