Бугун 10 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Скарлетт Йоханссон иккинчи марта она бўлди

Скарлетт Йоханссон иккинчи марта она бўлди

Скарлетт Йоханссон ва комик актёр Колин Жост оиласида узоқ кутилган чақалоқ дунёга келди. Актрисанинг турмуш ўртоғи бу хушхабарни "Instagram"даги обуначилари билан бўлишди.

«Биз фарзандли бўлдик. Унинг исми Космо ва уни жуда яхши кўрамиз», — деб ёзган ссенарист микроблогида. Бундан ташқари, шоумен мухлислардан шахсий ҳаётларини ҳурмат қилишларини ҳам сўраган.

Тан бериш керакки, актриса фарзанди дунёга келгунга қадар ҳомиладорлигини моҳирона тарзда яшира олган. Скарлетт қорни сезиларли даражада билина бошлагач, омма эътиборидан қочишга ҳаракат қилган ва ҳатто «Қора бева» фильмининг премьерасида ҳам иштирок этмаган.

Эслатиб ўтамиз, янги туғилган чақалоқ Скарлет Йоханссоннинг иккинчи фарзанди. Юлдуз, шунингдек, француз журналисти Ромен Дориак билан турмушидан бўлган қизини ҳам тарбиялайди.

Киритилди: 16:07 21.08.2021. Ўқилди: 3396 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!