Энергетика вазирлиги ташаббуси билан туманнинг Баҳористон маҳалласи ҳудудидаги минг гектар майдонда павловния плантациясини барпо этишга киришилди.
Таъкидланишича, келгусида шу ернинг ўзида завод қурилиб, вояга етган дарахтларни қайта ишлаш орқали брикет ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шунингдек, павловния қатор ораларини ҳудуддаги ишсиз, кам таъминланган оилаларга бўлиб бериб, уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш, даромад олишларига шарт-шароит яратиш ҳам назарда тутилмоқда.
Суғоришда тўлиқ сув тежовчи технологиялардан фойдаланилади. Ҳозирда қарийб 20 км масофадан сув тортиб келиш ишлари якуний босқичга кирган.
Бугун энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ҳудудда бўлиб, жараёнларни боришини кўздан кечирди, аҳоли билан суҳбатлашди.