Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Сирдарёдаги автомобиль бозори бошқа жойга кўчирилиб, ўрнига “дом” қурилади

A A A
Сирдарёдаги автомобиль бозори бошқа жойга кўчирилиб, ўрнига “дом” қурилади

Мирзаободдаги автомобиль бозори бошқа жойга кўчирилади. Туманнинг Наврўз маҳалласида жойлашган ҳафтанинг фақатгина ҳар шанбасида фаолият юритувчи автомобиль бозорини бошқа ҳудудга кўчириш режалаштирилмоқда. Унинг ўрнида 6 та арзонлаштирилган кўп қаватли уй-жой қурилади.

Туман ҳокимлигининг маълум қилинишича, автобозор шу ҳафтадан халқаро аҳамиятдаги А-373 «М-39 автойўли – Гулистон – Бўка – Ангрен Қўқон ва Андижон орқали Ўш» автомобиль йўлининг 15 километридаги “Анор сотиш ва аҳолига бошқа маиший хизматлар кўрсатиш мажмуаси” ҳудудида иш бошлайди.

Киритилди: 21:17 03.03.2024. Ўқилди: 1325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!