Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Сирдарёда хонадонга яширинча кириб ўзганинг мол-мулкларини ўғирлаган шахс қўлга олинди (фото)

Сирдарёда хонадонга яширинча кириб ўзганинг мол-мулкларини ўғирлаган шахс қўлга олинди (фото)

2021 йил 13-октябрь куни Ширин шаҳар “Фарҳод” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.С. номаълум шахс яшаш хонадонига дераза ойнаси орқали кириб, уйида бўлган бир дона 2.000.000 сўмлик “Редми 9” номли телефон аппарати, бир дона қора рангли эркаклар чарм курткаси ва унинг чўнтагида бўлган 100.000 сўм пулларни ўғирлаб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Сирдарёда хонадонга яширинча кириб ўзганинг мол-мулкларини ўғирлаган шахс қўлга олинди (фото)

Жиноят қидирув тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суруштирув ишлари давомида мазкур жиноятни Тошкент вилояти, Бекобод туманида яшовчи Ғ.А.эканлиги аниқланиб, ундан жабрланувчи B.S.ga тегишли бўлган бир дона “Редми 9” номли телефон аппарати ва бир дона қора рангли эркаклар чарм курткаси далилий ашё тариқасида олиниб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Gʻ.A.ga нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Киритилди: 13:12 22.10.2021. Ўқилди: 2934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!