Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сирдарёда Миллий гвардияга ишга кириш учун 1500 АҚШ доллари талаб қилинди

Сирдарёда Миллий гвардияга ишга кириш учун 1500 АҚШ доллари талаб қилинди

Фирибгарлик, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш жиноят саналиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида уни содир этганларга тегишли жазо белгиланган.

Фирибгар шахслар ўз манфаатларини ўйлаб, боши берк кўчага кириб қоладилар. Афсуски, кейинги пушаймон ўзингга душман, деганларидек, жиноятга яраша жазо қўлланилганидан сўнг афсус-надомат чекадилар. Ҳаётда бундай кимсалар кўплаб топилади.

Фуқаро С.Э. фирибгарлик, яъни ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида фуқаро У.Ж.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ўзбекистон Республкаси Миллий гвардияси тизимига киритиб қўйиш эвазига ундан 1500 АҚШ доллари талаб қилади.

Кўр-кўрни қоронғида топибди қабилида иш тутган С.Э.сўралган пулнинг 500 АҚШ долларини Гулистон шаҳрининг «Янги бозор» ҳудудидаги автотураргоҳда олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинади.

Ҳозирда С.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши доирасида прокуратура идоралари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўза кунда эмас, кунида синади деганларидек, бундай қабиҳ қора ишлар билан шуғулланиб юрган кимсалар бир куни албатта, қонун олдида жавоб берадилар. Фирибгарга тегишли жазо белгилани муқаррар. Чунки бизнинг мамлакатимизда  қонун ҳамма учун баробарлигини асло унутмайлик.

Киритилди: 11:12 11.02.2021. Ўқилди: 2396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!