Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сирдарёда ҳоким номидан сохта қарор чиқарилди

Сирдарёда ҳоким номидан сохта қарор чиқарилди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман ҳокими номидан қалбаки қарор чиқариб берган фирибгарлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Аниқланишича, фуқаро И.Т. туман ҳокимиятида ишловчи танишлари орқали тумандаги Янги ҳаёт мавзеси ҳудудидан уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб бериш эвазига уч нафар фуқародан жами 45,3 миллион сўм олган. Ушбу маблағларнинг 1000 АҚШ долларини 2018 йилнинг декабрида Сирдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассисига С.Х.га берган. С.Х. эса уй-жой қуриш учун ер майдонига туман ҳокимининг номидан қалбаки қарорлар чиқариб, И.Т. орқали фуқароларга берганлиги аниқланган.

Шунингдек, И.Т.нинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги ҳақидаги мурожаати юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда С.Х. билан учрашиб, унга берган қарорлари сохта эканлигини, фуқаролар пулларини талаб қилаётганлигини айтиб, ундан муқаддам берган 1000 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларини қайтариб олган вақтида С.Х. ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси С.Х. ва фуқаро И.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:30 21.11.2019. Ўқилди: 2598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!