Сирдарёда эркак киши танишини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
17 май куни Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида яшовчи Б.Т. ўзаро жанжал оқибатида таниши О.Қ.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада О.Қ. касалхонага ётқизилган. Б.Т. ушланган.