Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида содир бўлган. Икки нафар талаба йигит ўзаро тил бириктириб, тунги вақтда банкоматдаги пулларни ўғирлашни режа қилган. Натижада камерага тушиб қолмаслик учун юзларини футболка билан беркитиб, қўлларига қўлқоп кийиб олган. Улар тегишли асбоблар билан қуролланган ҳолда банкоматни бузиб, ичидаги 177 млн сўм пулларни ўғирлаётган вақтда Мирзаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Мирзаобод тумани судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Бу кун" дастури хабар қилди.
Суд ҳукмига кўра, 2 нафар талаба йигит ЖКнинг 169- моддаси тегишли қисмлари билан айбдор деб топилиб, уларга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.