Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сирдарёда банк ходимлари пахтага чиқарилгани ростми?

Сирдарёда банк ходимлари пахтага чиқарилгани ростми?

Интернет тармоқларида пахта йиғим-терими мавсуми бошланиши муносабати билан банк ходимлари, хусусан, Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги “Халқ банки”, “Ҳамкорбанк” ва “Савдогарбанк” бўлимлари ходимлари пахта теримига жалб қилинганлиги, пахта даласига чиқишни истамаганларга эса ўз ўрнига одам ёллаш буюрилганлиги тўғрисидаги хабарлар эълон қилинди.

Юқоридаги хабарларга мувофиқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Сирдарё вилоятидаги юқорида қайд этилган банкларда ўрганиш ўтказилди.

Натижада, “Савдогарбанк” акциядорлик тижорат банкининг Сирдарё вилоятида филиал мавжуд эмаслиги, Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги “Халқ банки” ва “Ҳамкорбанк” АТБларнинг бўлимларида банк ходимлари ҳеч қандай пахта йиғим-теримига жалб қилинмаганлиги, ходимлар томонидан ўз ўрнига одам ёллаш буюрилмаганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти “Халқ банки” ва “Ҳамкорбанк” АТБлар бўлимлари банк ходимларининг ҳар биридан ёзма тушунтиришлар олинди ҳамда интернет тармоғида эълон қилинган хабарлар ўз тасдиғини топмади

Киритилди: 08:50 18.09.2020. Ўқилди: 1905 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!