Бугун 22 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сирдарёда 398 та хусусий боғчада санитария қоидалари бузилгани аниқланди

Сирдарёда 398 та хусусий боғчада санитария қоидалари бузилгани аниқланди

Сирдарё вилоятида ўтказилган кенг қамровли санитария текширувлари натижасида 398 та хусусий ва оилавий боғчада қатор қоидабузарликлар аниқланди.

Асосий камчиликлар:
— 60 та боғчада ошхона таъмирталаб ҳолда;
— сув таъминотида узилишлар бор;
— қўл ювиш жойлари етарлича жиҳозланмаган;
— ходимлар тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтмаган;
— ётоқ жихозлари ва хоналар эскирган.

Натижада айрим боғчаларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Масъул шахсларга нисбатан 333 млн сўмдан ортиқ жарима қўлланилди.

Киритилди: 09:15 13.10.2025. Ўқилди: 567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!