Сирдарё вилояти тиббиёт бирлашмаси тиббий ускуналарини давлат метрологик қиёслов кўригидан ўтказмасдан фойдаланган.
Бу ҳақида Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси маълум қилмоқда.
Хавфсизлик ва кафолатни таъминлаш мақсадида, мазкур турдаги ускуналар қонун ва қарорлар билан давлат қиёслаш кўригидан ўтказилиши белгилаб қўйилган.
Хусусан, бу Ҳукуматнинг “Тиббиётда қўлланиладиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синаш ускуналарининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида ҳам қатъий белгиланган.
Шунга қарамасдан, тиббиёт бирлашмаси тиббий ускуналардан “Метрология тўғрисида”ги қонуни 16, 20-моддалари талабларини бузган ҳолда узоқ муддат фойдаланиб келгани аниқланган.