Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.G.” фермер хўжалиги раҳбари Ғ.С. тижорат мақсадида сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 211,6 млн сўм электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “U.A.” МЧЖ раҳбари О.А. тижорат мақсадида сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 100,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.