Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Синвар портлашдан эмас, бошига ўқ тегишидан вафот этган

Синвар портлашдан эмас, бошига ўқ тегишидан вафот этган

CNN: Исроил ҳарбийлари томонидан ўлдирилган ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар, аввал хабар қилинганидек, портлашдан эмас, бошига ўқ тегишидан вафот этган.

Синварнинг жасадини экспертизадан ўтказган Чен Кугелнинг сўзларига кўра, ҲАМАС етакчисининг ўлимига айнан ўқ тегиши оқибатидаги бош мия жароҳати сабаб бўлган.

Аввалроқ Исроил ҳарбийлари Синварнинг Ғазо секторидаги уйига танк ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилганди.

ҲАМАС вакилининг таъкидлашича, ташкилот ўз етакчиси йўқ қилинганига қарамай, илгари айтилган барча шартлар бажарилмагунча таслим бўлиш ва исроиллик гаровга олинганларни озодликка чиқариш ниятида эмас.

Аввалроқ Исроил бош вазири Нетаняҳу Синварнинг йўқ қилинишини Ғазодаги урушнинг “якунининг бошланиши” деб атаган, шунингдек, гурух аъзоларига қуролларини ташлаб, гаровга олинганларни озод қилишни таклиф қилган эди.

Киритилди: 13:41 19.10.2024. Ўқилди: 1155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!