Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Синдейдаги терактда ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда

Синдейдаги терактда ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда

14 декабрь куни Сиднейда содир этилган теракт қурбонлари сони 16 кишига етди.

Бу ҳақда Янги Жанубий Уэльс соғлиқни сақлаш вазири Райан Парк маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида бир бола ҳам бор ва у Рендвикдаги Сидней болалар касалхонасида вафот этган.

"Бу бутун жамоамиз учун, барча австралияликлар учун жуда даҳшатли, аммо бу айниқса яҳудий жамияти учун жуда қийин", деди Nine Today Show кўрсатувида.

Вазирнинг айтишича, отишмада яраланганлардан 4 нафари болалар шифохонасига ётқизилган.

Киритилди: 08:30 15.12.2025. Ўқилди: 1381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!