Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Симсиз қувватланадиган робот-чивин яратилди

A A A
Симсиз қувватланадиган робот-чивин яратилди

Вашингтон университетининг бир гуруҳ тадқиқотчилари симсиз ва аккумуляторсиз ҳаракатлана оладиган роботни яратишга муваффақ бўлди, деб хабар беради «Hi-News».

«RoboFly» номли робот ўзига йўналтирилган лазер нури ёрдамида энергия олади. Қизиқарли жиҳати, чивин-робот бир-биридан мустақил қанотлари орқали уча олади. Бу эса роботнинг турли манёврларни бажаришига, тезроқ учириш ва фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланишига ёрдам беради.

«Ҳашаротлар кўринишида яратилган учувчисиз учар қурилмалар концепциясига шу кунга қадар фантастика сифатида қараб келинарди. Бизнинг лойиҳамиз иложсиз нарсанинг ўзи йўқлигини исботлайди», — дейди лойиҳа муаллифи Соер Фуллер.

Лазер нури роботдаги фотокатакка тушганида нурланишга айланиб, уни электр энергияси билан таъминлайди. Ўзига хос электротизим эса келаётган 7 вольтни 240 вольтга айлантириб беради.

manba: xabar.uz

Киритилди: 09:11 19.05.2018. Ўқилди: 1256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар