Зеленскийга берилган орден бекор қилинишига норозилик сифатида ўзига берилган мукофотни қайтаришини Украина президенти офиси раҳбари Кирилл Буданов ҳам эълон қилди:
"Мен ўтган йили Полша президенти томонидан берилган "Полша олдидаги хизматлари учун" орденининг Олтин офицерлик хочидан воз кечаман".
"Шубҳасиз, бу агрессор Москва учун совға бўлиб, у бундан иккала мамлакатимизга қарши албатта фойдаланади. Халқларимиз узоқ йиллик муносабатларга ва тарихимизнинг ҳам қаҳрамонона, ҳам фожиали турли умумий саҳифаларига эга. Бироқ бу қўпол сиёсий спекуляциялар учун эмас, балки чуқур мушоҳада юритиш учун асос бўлиши кичик", — деди Буданов.