Хитой раҳбари Си Цзиньпин президент Владимир Путиннинг таклифига биноан 7-10 май кунлари Россияда расмий ташриф билан бўлади.
Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Си Цзиньпин Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
"Музокаралар чоғида ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг асосий масалалари, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинади. Бир қатор икки томонлама ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган", — дейилади матбуот хизмати хабарида.