Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Швейцария Украина бўйича иккинчи конференцияни ўтказишни режалаштирмаяпти

Швейцария Украина бўйича иккинчи конференцияни ўтказишни режалаштирмаяпти

Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги Швейцария Украина бўйича иккинчи конференцияни ўтказишни режалаштирмаётганини маълум қилди.

Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги "Известия" нашрига маълум қилди.

"Ҳозирда Швейцария иккинчи тинчлик конференциясини ўтказишни режалаштирмаяпти," - дейилади вазирлик хабарида.

Шу билан бирга, ТИВнинг қўшимча қилишича, айни пайтда мамлакат асосий эътиборини ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларга тайёргарлик кўришга қаратмоқда.

Ўз навбатида, Россиянинг Берндаги элчихонаси нашрга Россия томони Швейцарияни Украина можаросида потенциал воситачи сифатида кўрмаслигини таъкидлади.

Киритилди: 09:30 24.12.2024. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!